“Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш — энг олий саодатдир” китоб тарғиботи давом этмоқда

33Тошкент тиббиёт академиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш — энг олий саодатдир” асари ва унда кўтарилган долзалб масалаларни талаба – ёшлар ва профессор ўқитувчиларга етказиш мақсадида маънавий ва маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Жумладан жорий йилнинг 2 октябр санасида Травматология, ортопедия, ҲДЖ ва нейрохирургия кафедраси профессор ўқитувчилари учун “Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик” мавзусида Маънавият соати бўлиб ўтди. Читать далее

«Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!»

kitob3Ушбу услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги  2015 йил 17 июлдаги ПҚ-2371-сон Қарорида илгари сурилган фикр ва ғояларни ватандошларимиз, хусусан, ёш авлод қалби ва онгига сингдириш, аҳоли ўртасида мустақиллик шарофати билан амалга оширилган эзгу ишлар, саъй-ҳаракатлар, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳаларда эришилган ютуқларни тарғиб этишда фойдаланиш учун тайёрланди.

Унда истиқлол йилларида ҳалқимизнинг хоҳиш-иродаси, куч-қудрати, машаққатли ва бунёдкорона меҳнати эвазига жаҳон харитасида янги, ўз кучи ва салоҳиятига таянган мустақил Ўзбекистон давлати пайдо бўлгани ва бугун ушбу тараққиёт йўлидан барқарор суръатлар билан ривожланиб бораётгани чуқур таҳлиллар ҳамда илмий-амалий хулосалар асосида баён этилган.

Ушбу нашр профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ва жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борадиган маънавият тарғиботчилари учун дастури амалда вазифасини ўтайди.

Тошкент тиббиёт академиясида “Спорт байрами” (фото)

ttada-sport-bayrami-1Маълумки, инсон соғлом фикрлаши,  жисмонан тетик ва турли мафкуравий тахдидларга қарши курашиш иммунитети кучли бўлиши учун аввало соғлом турмуш тарзига риоя этиши ва соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси бўлиши лозим.

Читать далее

Akademiyam

TTA talabasi ijodidan she’r

Egnimga oq libos kiydirgan ilk bor,
Farqla deb najot ne, ne erur ozor,
Ko‘nglimga shifo deb, joylagan ashhor
Shukur ming, u bilan har bir soniyam
Dilimga jo bo‘lgan, Akademiyam !

Kimlarni yig‘latgan, kimni izlatgan,
Kimgadur jon berib, masrur quvnatgan,
Manguga hayotdan saboq o‘rgatgan,
Bekorga ketmagan, har bir oni ham
Ilmlar maskani – Akademiyam !

Ilm izlab kelgan, unga dunyolar,
Guvohidur, buning qadim binolar,
Unga tarix erur Ibn Sinolar
Tarixidek buyuk, sharaf shoni ham
Yurtim javohiri Akademiyam !

Ko‘rmoq istasangiz bizlarga boqin
Biz kabi yigit va qizlarga boqin
Bizdan qoladigan izlarga boqin
U bilan taniydi, dunyo bizni ham
Kelajagi porloq Akademiyam !

Shukur ming, u bilan har bir soniyam
Bekorga ketmagan, har bir oni ham
Tarixidek buyuk, sharaf shoni ham
U bilan taniydi, dunyo bizni ham
Istiqlol tuhfasi Akademiyam.

Karamotilloi Umedullo.
Toshkent tibbiyot akademiyasi
tibbiy pedagogika fakulteti 4 kurs talabasi