“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрам тадбири бўлиб ўтди

pic1

Жорий йилнинг 29 сентябр санасида “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Тошкент тиббиёт академиясида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчиларга байрам тадбири Ўзбек Давлат драматик театрида бўлиб ўтди.

Байрам тадбирини Тошкент тиббиёт академияси ректори Ш.И.Каримов очиб бериб, академияда талабаларга таълим бериб келаётган педагогларни “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами билан табрикладилар ва бугунги ахборот комуникациялари ривожланган бир даврда педагог ходимлар барча талабларга тўла жавоб бериши, ўз билим ва кўникмаларини ёш авлодга ситқи дилдан етказиши лозимлигини такидлаб ўтдилар.

pic2

Ўз ҳамкасбларини табрик лаш учун кейинги сўзга УАШ терапия кафедраси мудири, доцент Ахмедов Холмурод Садуллаевич чиқдилар ва табрик нутқини инглиз тилида баён этдилар.

Кўп йиллар давомида соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрасатиб талабаларга таълим бериб келаётган устозларимиз Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан УАШ терапия кафедраси мудири, доцент Ахмедов Холмурод Садуллаевич, Асаб касалликлари кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Рахимбаева Гульнора Саттаровна, Магистаратура бўлими бошлиғи Имамов Абдурахмон Абдуганиевичлар тақдирландилар.

pic4

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан Сагатов Тўлаган Агзамович- одам анатомияси, оператив жаррохлик ва топографик анатомия кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Исканова Гулшан Холдоровна — УАШ педиатрия кафедраси доценти, тиббиёт фанлари номзоди, Гребенкин Виталий Викторович — травматология ва ортопедия , харбий дала жаррохлиги ва нейрохирургия кафедрасининг травматология фани ўқитувчи, Абдурахмонова Лола Анваровна — тиббий педагогика факультети УАШ терапия кафедраси ассистенти, тиббиёт фанлари номзоди, Тўхтаходжаева Феруза Шомансуровна – ички назорат ва мониторинг бўлими услубчиси тақдирландилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан

Абдурахмонова Нодира Хусниддиновна — олий маьлумотли хамшира факультети декани маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Иногамов Бахром Бахтиёрович – Халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Тошхужаева Патима Бакиевна – тиллар кафедраси инглиз тили фани бўйича катта ўқитувчиси, Ходжаева Умида Закировна – кўз касалликлари кафедраси ассистенти, Абдуллаев Мухаммаджон Ашурович — маданият уйи рахбари тақдирландилар.

Шунингдек тадбир давомида талабаларга замонавий педогогик технологиялар асосида ўз маърузаларини инглиз тилида амалга ошираётган бир гуруҳ профессор-ўқитувчиларипиз ҳамда кўп йиллар талабаларга таълим бериб келган нуроний устозлармиз эстакил совғалари билан тақдирландилар. Тадбир давомида Ўзбек Давлат драматик театри жамоаси томонидан саҳналаштирилган “Зулматдан нур” номли комедияли спектакль намойиш этилди.

Фотолавҳалар

pic7 pic8 pic9

pic3 pic5 pic6