“Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш — энг олий саодатдир” китоб тарғиботи давом этмоқда

33Тошкент тиббиёт академиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш — энг олий саодатдир” асари ва унда кўтарилган долзалб масалаларни талаба – ёшлар ва профессор ўқитувчиларга етказиш мақсадида маънавий ва маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Жумладан жорий йилнинг 2 октябр санасида Травматология, ортопедия, ҲДЖ ва нейрохирургия кафедраси профессор ўқитувчилари учун “Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик” мавзусида Маънавият соати бўлиб ўтди.

Тадбирни Травматология, ортопедия, ҲДЖ ва нейрохирургия кафедраси мудири т.ф.д. профессор М.Ю.Каримов очиб бериб, Юртбошимиз Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш — энг олий саодатдир” номли асари ва унда кўтарилган долзарб масалалар,   мустақиллик даврида қўлга киритган ютуқларимиз жумладан ахоли саломатлигини оширишга қаратилган туб ислоҳотла ҳақида сўз юритдилар ва маъруза учун сўзни ТТА Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси А.А.Раззоқовга берилди.

34А.А.Раззоқов, асарда кўтарилган долзарб мавзулар, Ўзбекистоннинг тараққиёт йўлини акс эттирувчи хаётий мисолларни асардан келтириб, собиқ иттифоқ даврида тарихни сохталаштириш, маънавиятга зарба бериш, буюк аждодларимиз ўрнига бизга ёт бўлган инсонларни “доҳий” деб сиғинишимиз, ўзбек халқига бутунлай бегона бўлган ғоя ва мафкуралар асосида тарбия топганимиз тўғрисида батафсил маълумотларни келтириб ўтди. Ватанимизда бўлаётган тараққиёт, ривожланиш ва фаровонликнинг тинчлик, барқарорлик, одилона сиёсат туфайли амалга оширилаётганлигини барчамиз англаб етишимиз кераклиги такидланди.

Тадбир сўнгида шундай юртни, заминни қадрига етишимиз, асраб-авайлашимиз, бор кучимиз билан мамлакатимизни бундан ҳам юқори чўққиларга чиқишига биз ёшлар ҳаракат қилишимиз кераклиги такидланди.