“Кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик” мавзусида Мустақиллик дарси бўлиб ўтди

710-300

Тошкент тиббиёт академиясида жорий йилнинг 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма тўрт  йиллиги муносабати билан “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида “Кеча  ким эдигу, бугун ким бўлдик” мавзусида  академиянинг талабаларига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситханова иштирокида Мустақиллик дарси ташкил этилди.

IMG_0356Тадбирни  ТТА ўқув ишлари проректори О.Р.Тешаев очиб берди ва талабаларни Мустақиллигимизнинг йигирма тўрт йиллиги билан ҳамда янги ўқув йилининг бошланиши билан табриклаб, тадбирнинг азиз меҳмони Ўзбекистон Республикаси Бош вазири  ўринбосари,  Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситхановага сўз навбатини бердилар.

Э.Баситханова ўз сўзи бошида талабалар, устозлар ва мураббийларни мустақиллигимизнинг йигирма тўрт йиллик байрам табриги билан бошлади ва Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида иқтисод, ижтимоий соҳа, маданият, таълим, спорт, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда эришган ютуқларини қиёсий таҳлиллар орқали талабаларга баён этдилар.IMG_0237

Шунингдек, Президентимизнинг Республикамиз мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги байрам тантаналаридаги нутқида кўтарилган долзарб масалалар,  тинчликни сақлаш, жамиятдаги иқтисодий, сиёсий барқарорликни юксалтириш, глобаллашув жараёнида ҳеч кимдан кам бўлмаган баркамол авлодни тарбиялаш ва бошқа масалаларга қаратилган долзарб масалаларга эътиборни қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар. Жамиятимизда иқтисодий, ҳуқуқий соҳалардаги ислоҳотлар, ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар айниқса жамиятда аёллар ролини оширишга, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган эътибор натижасида бугунги кунда турли соҳаларда аёл, хотин-қизларимизнинг фаолият юритаётганлиги ҳам мустақиллик шарофати эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Сўз якунида Э.Баситханова талаба-ёшларга Мустақиллик яратиб бераётган имкониятлардан кенг кўламда фойдаланиб юрт тинчлиги, ватан равнақига хиссасини қўшадиган шахс бўлиб етишишларида муваффақиятлар билдирдилар.

IMG_0364Кейинги сўзга ТТА маънавият ва маърифат ишлари проректори Т.А.Бобомуратов чиқдилар. Т.А.Бобомуратов йиғилганларни Энг улуғ, энг азиз байрамимиз билан табриклаб, мустақиллигимизнинг биз учун энг олий неъмат эканлиги ва бу тинчлигимизнинг қадрига етиб юртимизнинг тараққиётига ҳар бир шахс ўз меҳнати орқали хисса қўшиш руҳи билан яшаши лозимлигини таъкидладилар.

IMG_0270Шунингдек, тадбир давомида сўзга ТТА Хотин-қизлар қўмитаси раиси Л.К.Абдуқодирова, даволаш факультети II босқич талабаси, Зулфия мукофоти совриндори Н.Тўймуродовала чиқишиб она-юртимиз мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги билан табриклашиб, ҳар бир ёш авлод аждодларга муносиб авлод бўлишимиз учун ҳаракат қилишлиги лозимлигини таъкидлашдилар.