«Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!»

kitob3Ушбу услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги  2015 йил 17 июлдаги ПҚ-2371-сон Қарорида илгари сурилган фикр ва ғояларни ватандошларимиз, хусусан, ёш авлод қалби ва онгига сингдириш, аҳоли ўртасида мустақиллик шарофати билан амалга оширилган эзгу ишлар, саъй-ҳаракатлар, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳаларда эришилган ютуқларни тарғиб этишда фойдаланиш учун тайёрланди.

Унда истиқлол йилларида ҳалқимизнинг хоҳиш-иродаси, куч-қудрати, машаққатли ва бунёдкорона меҳнати эвазига жаҳон харитасида янги, ўз кучи ва салоҳиятига таянган мустақил Ўзбекистон давлати пайдо бўлгани ва бугун ушбу тараққиёт йўлидан барқарор суръатлар билан ривожланиб бораётгани чуқур таҳлиллар ҳамда илмий-амалий хулосалар асосида баён этилган.

Ушбу нашр профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ва жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борадиган маънавият тарғиботчилари учун дастури амалда вазифасини ўтайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

Халқимиз асрлар давомида интилиб яшаган ва курашган, мустақиллик деган бебаҳо неъматнинг қадр-қимматини теран идрок этиш, ўтган давр мобайнида босиб ўтган оғир ва машаққатли, айни вақтда шарафли йўлимиз, кенг кўламли ислоҳотларимиз, қўлга киритган улкан ютуқларимизнинг туб моҳияти ва аҳамиятини юртимиз ва жаҳон жамоатчилигига етказиш, содда қилиб айтганда, биз кеча ким эдигу бугун ким бўлганимизни англаш, ватандошларимизни янги марралар сари руҳлантириш, биз учун энг улуғ, энг азиз айём бўлмиш Мустақиллик байрамини юксак даражада ўтказиш мақсадида:  Читать далее